Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биродаримнинг илтимосига кўра: Автомабил савдосидаги муаммо

00:00 / 06.05.2012 | eski savollar | 2150
Ассалому алайкум, Хазратсавол беришга имкони бо'лмаган биродарим қуйидги матнни юборишимни илтимос қилганди:Ассаламу алайкум ҳурматли Шайх Хазратлари!Ушбу масала юзасидан биродарларимизнинг илтимосларига биноан мурожаат этмоқдаман. Менининг икки биродарим ўрталарида ўзаро олди берди хусусида қуйидагиларни сўзлаб беришди. Анвар исмли биродаримиз, Дониёр исмли биродарига автомашина олиш учун пул берган. Дониёр ёнидан бироз қўшиб, учинчи одамга пулни берган. Учинчи одам фирибгарлиги аниқланиб, маҳкамага тортилган. Мазкур масала юзасидан иккалови имом хатибга мурожаат этишган. Имом хатиб, учинчи одам пулни берсагина, Дониёр Анварга пулини қайтариши тўғрисида фатво берган. Фатводан сўнг бироз вақт ўтиб Дониёрни учинчи одамга нисбатан даъвоси бор ёки йўқлиги хақида сўраш учун тергов маҳкамасига чақиртирилган. Тергов маҳкамасига боришдан олдин Дониёр Анвардан нима дейишлигини сўраган. Анвар унга воқеа қандай юз берган бўлса, шундайлигича кўрсатма беришини айтган. Дониёр тергов маҳкамасида учинчи кишидан даъвоси йўқлигини айтиб чиққан. Шунингдек, суд мажлисида ҳам Анварни огоҳлантирмасдан учинчи тарафдан даъвоси йўқлигини такрорлаган. Ушбу холатда юқорида имом хатиб томонидан берилган фатво ўзгарадими? Агар ўзгарган бўлса, навбатдаги фатво қандай бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мол талаш масалалари жонли мажлисда ҳал қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat