Ассалому алайкум! Манда йиққан озро пулим бориди. Бозорда ишлидиган танишимга айлантириб кўпайтириш мақсадида ўзим аралашмаган холатда фойда осам бўладими? Бу рибога кириб қомидими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Пул сиздан иш ундан бўлса буни музораба дейилади. Битмни қуйидагича тузишингиз керак. у пулни ўзини айлантирадими ёки пулига қўшиб айлантирадими? Биринчи шуни аниқланг. Агар пулига қўшиб айлантирса бор дастмоясининг неча фоизини ташкил қилади?
2). Сизга дастмоянгиздан тушадиган фойдани неча фоизи тегади, буни аниқ келишиб олинг. Ҳар ойда 100 доллардан ёки 100 мингдан деб аниқ белгилаб олиш шаръан жоиз эмас. Бу судхўрликка киради. Кўнглингиздан чиқариб бериб тураверасиз дейиш ҳам судхўркка киради. Айнан сизни пулингиздан қанча фойда кўрса ўндан фалонча фоизи сизга фалончаси менга дейиши. Яъни фойдани фалонча фоизи сизники фалончаси меники деб келишиб олишингиз керак. Дастмоянгиз талофатга учраса сиз пулга у меҳнатига куяди. Пулга куймайин десангиз у оладиган фойдани масалан ўндан беш қисми бўлса пулингизни ярмини унга қарз беринг, ярмини шерик бўлиб тикинг. Мол талофатга учраса ҳам у олган қарз миқдорчасини сизга тўлаши шарт бўлади. Сиз ўз ҳиссангизга куясиз. Валлоҳу аълам!