Ассалому алайкум! Шайх хазратлари, бир савол билан мурожат қилмоқчиман. Маълумки сахарликга ухлаб қолган кишининг рўзани бузишига хаққи йўқ, аммо ўта иссиқ ва узун кунларда ахволи ёмонлашишдан қўрқиб рўзасини очган киши қандай йўл тутади? Ўша куни рўзадордек юриб кейин қазосини тутадими ёки 60 кун каффорат тутиши керакми? Жавобингиз учун рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Аҳволи ёмонлашишидан қўрқиш рўзани очишга баҳона бўлмайди. Ҳақиқатда аҳволи ёмонлашган одамгина рўзасини очади ва кейин қазо тутиб беради.