Ассалому алайкум! Рўза оғиз билан номахрам аёл билан қўл ушлашса рўза бузиладими?
– Ва алайкум ассалом! Қаттиқ гуноҳкор бўлади, аммо рўзаси очилмайди.
عن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل له" رواه الطبراني والبيهقي
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлардан бирингиз учун ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган михят(игна, бигиз) санчилиши яхшироқдир” дедилар".
Ровийларнинг барчаси ишончлидир. (Табароний ва Баҳақийлар ривояти).
ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني
Бошқа бир ҳадисда:
“Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегишидан яхшироқдир” деганлар. (Табароний ривояти). Валлоҳу аълам!