Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, идда ҳақида ҳукмлари ҳақида китобларда ўқиганман ва излаш хизматидан эҳтиёж учун чиқиш мумкунлиги ҳақида ҳам ўқидим. Бир неча кун аввал талоқ масаласида билганим учун идда масаласи сал қийинлик туғдиряпти. Яъни узоқ муддатдан бери, шу куз ойида тил ўрганиш марказига боришни режа қилгандим ва марказ билан келишиб ҳам қўйгандим. Вақтим муҳим бўлганлиги сабаб ҳатто тил курсимни кўпроқ дарсларига оширгандим. Яъни 6 ойлик дарсни айни шу 3ой ичида ўрганишни хоҳлагандим. Икки тилни ўрганмоқчи эдим, уларни бири араб тили эди. Шу сабаб кундуз кунлари шу дарслар учун чиқсам эҳтиёж учун чиққан бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиқишингиз жоиз эмас. Сиз шу чиқмаслигингиз билан Аллоҳ таолонинг Ўз каломида “Ўтирсин” деган буруғига амал қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!