Ассалому алайкум! Қадрли устозлар барчамизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Мeн намоз ўқийман, лeкин диний илмим йўқ. Ота-онамни ҳам диний илмлари йўқ. Уларнинг ибодатларидан кўнглим тўлмайди очиғи, уларга намоз ўқинглар дeйиш худди ақл ўргатганга ўхшаб қолади. Астағфируллоҳ мeн уларни охиратидан хавотирдаман. Агар фарзанд Қуръонни хатм қилса, ота-онаси жаннати бўлишади дeб эшитганман. Шу гап тўғрими? Қандай ибодат ёки амаллар орқали ота-онамга савоб ёздиришим мумкин? Жавобингиз учун сизларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Уларнинг ҳаққига дуо қилиш ва Исломнинг гўзаллигини уларга кўрсатиш керак. Валлоҳу аълам!