Ассалому алайкум! Ҳаворийлар кимлар?
Ва алайкум ассалом! «Ҳаворий» сўзи «холис, яқин, ишончли дўст» деган маънони англатади. Исо алайҳиссаломнинг ҳам шундай кишилари бор эди. Улар пайғамбарнинг даъватларига дарҳол, “лаббай”, деб жавоб бердилар. Улар шу ерда Аллоҳнинг дини йўлида ёрдамчи бўлишга тайёр эканликларини эълон қилишлари билан бирга, Аллоҳга келтирган иймонларини ҳам зикр қилмоқдалар. Чунки иймон энг асосий нарса ҳисобланади.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!