Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёмон ва яҳшиликлар юқуши

00:00 / 04.07.2008 | eski savollar | 2099
Бир биродаримизнинг айтишича 1та уйда яшаётган шаҳсларнинг одатлари бир бирига юқармиш. Мисол учун у кишини айтишича орамизда бомдодга турмай уҳлаб қоладиган шаҳснинг одати ҳар куни 5 маҳал ўз вақтида намозини ўқийдиганларга таъсир қилиб улар ҳам бомдодга туролмайдиган бўлиб қолармиш. Уни ҳонадонларидан ҳайдаб чиқариш лозим дейишмоқда. Савол шуки 1 шаҳснинг ёмон ва яҳши одати 2-бир шаҳсга юқиши юқорида айтилгандек бўлиши мумкинми?бундай ақида мусулмонларда борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай гапларни айтишдан олдин бир оз ўйлаш ва ақл тарозусига солиб кўриш керак. Бир уйда бир одам ухлаб қолар экан. Бошқалари ухламас экан. Нима учун ухламайдиган беш – ўн кишининг одати бир кишига юқмай, бир кишининг ёмон одати кўпчиликка юқади?! Ўша уйқучини уйдан ҳайдаб чиқаришнинг ўрнига намозга туришни ўргатиш афзал эмасми?! Умуман, одат юқади деган гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat