Ассалому алайкум! Онам пенсия оладилар, шу пулга қўшиб мажбуран лотарея ҳам беради. Шу ютган пулни ишлатиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Лоторея ўйнаш ҳаром амал. Буни ҳаромлигини Аллоҳ таоло очиқ-ойдин Қуръонда айтган. Ундай ҳаром пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юборилади. Валлоҳу аълам!