Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу байрамлар ҳақида

21:17 / 06.11.2014 | tasirli99 | 3584
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! http://savollar.islom.uz/savol-25489/ ушбу линкдаги савол жавобда (рўза тутиш ҳақида) Наврўз, Меҳржон сингари байрам номлари тилга олинган экан. Исбот: 4. Макруҳ рўза. Бу хилдаги рўзани ҳанафий мазҳабида макруҳи танзиҳий ҳам дейилади. Улар қуйидагилардир: 1. Ошуро кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. 2. Жума кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. 3. Шанба кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш. 4. Наврўз куни рўза тутиш. 5. Меҳрижон куни рўза тутиш. 6. Ҳар куни рўза тутиш. 7. Гапирмасдан рўза тутиш. 8. Улаб рўза тутиш. 9. Мусофирнинг қийналиб рўза тутиши. Савол динимизда ушбу байрамларни яъни, Наврўз ва Меҳржонни нишонлашлик жоизми? Агар жоиз бўлмаса, унда ўша кунлари рўза тутиш ёки тутмасликнинг нима аҳамияти бор? Саволни беришимдан мақсад фитна қўзғаш эмас, балки илмимни ошириш. Илтимос шуни тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур кунларнинг Ислом динига боғлиқлик ери йўқ. Жумладан, рўза тутиш маъносида ҳам.

Топ рейтинг www.uz Openstat