Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақт тушунчаси ҳақида

15:38 / 24.01.2014 | holidbvalid@mail.ru | 3026
Муҳтарам шайх ҳазратлари! Ҳаммамиз "вақт" тушунчасини биламиз. Унинг ўлчов бирликларини ҳам биламиз. Бу ўлчов бирликларини қандай пайдо бўлганлигини ҳам озми-кўпми биламиз. Олдинлари одамлар қуёшга қараб белгилашган бўлса, хозирда атомларга қараб унинг ўлчов бирликларини белгилашади. Вақт ўзи йўқ нарса, фақат ўзгариш деган нарса бор. Одамлар ўзларида воқеаларни бир-бирига боғлай олиш қобилияти борлиги сабабли бу тушунча келиб чиққан дейишлик, кишининг иймонига қандай таъсир қилади. Диндан чиқармайдими? Янада аниқроқ қилиб айтсам, табиатдаги барча ходисалар, ўзгаришлар вақт ўтганлиги учун бўлмайди. Улар доимий равишда бир холатдан иккинчи холатга ўтиб туради. Улар Аллоҳнинг иродаси билан бўлаверади. Одамлар эса, бу ўзгаришларни кетма-кетлигини (қайси олдин қайси кейин эканлигини) тушуна олганликлари учун, идрок қила олганликлари учун, уларни вақт деган тушунчага солишиб олган. Худди кино лентаси каби - алоҳида-алоҳида кадрлар (ҳолатлар) маълум тезликда айлантирилганда одамлар маълум ҳаракатларни кузатишлари мумкин. Маълум бир даврий (такрорланувчи) ҳодисаларга асосланиб, унга ўлчов ҳам қилишиб олган. Тўғриси, мен ўзим анчадан бери шу фикрда юраман. Илтимос, мени адашаётган бўлсам тўғри тушунчага йўллаб қўйсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фикрингиз нотўғи. Ҳар ким турли нарсалар ҳақида ўзича ўйлаб гапиравермайди. Ишончли манбалардан маълумот олиш йўли билан илм ҳосил қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat