Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвид

00:00 / 13.09.2011 | eski savollar | 2407
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу!Хурматли Ҳасанхон қори ака!Мани 2та саволим бор эди.Қайси "Тажвид" ҳақидаги ўзбекча китобни тавсия қиласиз?Зиё кўрсатувида бир имом хатиб бир оятни ўқишдан олдин "Астазу биллаҳ" деди. валлоҳу а'ламСаволим бу нима дегани ва буни айтиш керакми?Жавобингиз учун ташаккур!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи вабарокатуҳ1. "Тажвид" китоби Мовароуннаҳр" нашрёти. 2005. Муаллифлар: Абдуллоҳ Салоҳиддин ва Раҳматуллоҳ Мирзақосим."Тажвид". Муаллиф: Абддурраҳим Зиёддин.Шуни ҳам унутмаслик лозимки, хусусан тажвид илмини китобнинг ўзидан ўзлаштириб бўлмайди, балки маълум китоб асосида устоздан таълим олиш керак бўлади.2. Сиз айтмоқчи бўлган ибора "астаъиизу биллааҳ" бўлади. Бу жумла "аъуузу" билан маънодош бўлиб, "Аллоҳдан паноҳ сўрайман" деган маънони англатади. Кўпчилик аҳли илмалар суҳбат асносида бирор оятдан далил ё мисол келтирмоқчи бўлганда, қулайлик учун уни "аъуузу"нинг ўрнига айтадилар. У гўё аъуузунинг қисқартма шаклидир. Аммо қироат вақтида "аъуузу"нинг ўзини айтиш ихтиёр қилинган.Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat