Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикнинг хиёнати

15:38 / 01.11.2019 | Valijon | 2259

Ассалому алайкум! Бир дўстим билан шерик бўлиб тижорат қилишга келишиб олдик. Дўстим пул тикадиган бўлди ишни мен қиладиган бўлдим. Кетган харажатни олдин чиқариб олиб, кейин жойни хам фойдани ҳам бўлиб олишга келишдик. Таъмирлаш ишлари 2 йил давом этди, дизайн, бизнес режа мендан чиққан эди. Бирга бир йилга яқин ишладик, бу орада шеригимни фикри ўзгарди, хамма пулни мен тикканим сабабли жой меники бўлади фойда эса ўртада деди ва мен рози бўлдим. Кейин иш давомида мен айтган хар қандай гапни аксини қилишни бошлади. Хуллас сиқиб чиқарди. Мен ҳеч нарса демасдан чиқиб кетдим. 3 йил текинга ишладим. Хозирда ушбу очган ресторанимиз Тошкентнинг марказидаги катта турк ресторанларидан бири ва яхшигина фойдага эга жой. Мен ушбу дўстимдан 3 йиллик мехнатимга хақ сўрашим мумкинми ёки норозилигимни айтиб қўйсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нима меҳнат қилган бўлсангиз ҳаммасини ҳақини олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat