Ассалому алайкум! Қайнонам фолбинга борадилар тез тез мениям расмими оборип очирадилар ўғиллариниям ишонтириб қўйган шунга эримга борманг гунох диман кеча эрим учун муаммоли кун бўлди қайнонам бугун фолбинга обориб ўқтип келамиз деб эримга айтаётганларини эштиб қолдим мени 2та хомлам бўлмади қорнимдалигида хозир 3чи хомлам буларни қилаётган иши қорнидаги болага урмидими? Қайнонам анчадан бери интқип кутади фарзандли бўлишимизи бу учунам фолбинга бориб фол очриб нимадир амалларини қилиб юради
– Ва алайкум ассалом! Ҳавотир олманг. Фолбиннинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Зарар берувчи ҳам уни даф қилувчи ҳам ёлғиз Аллоҳнинг ўзи. Фолбинга бориш ва унинг сўзини тасдиқлаш ўта оғир гуноҳ. Бор имкониятингизни ишга солиб уларни бу ишдан қайтаришингиз керак. Валлоҳу аълам!