Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино

14:09 / 09.12.2023 | بهرام إسماعيل | 868

Ассалому алийкум! Дадам 62 ёшга кирган бу ёшида ёшларга ўрнак бўлиш ўрнига бир аёлга илакишиб олган у аёл билан зино қилиб юради қарийб 6 7 ойдан буён. У аёлга уйланаман деб туриб олган, холбуки ота бўлиб фарзандлари хақида хеч хам ўйлаб кўрмаган биз фарзандлар бобом ва бувим қарамоқларида катта бўлганмиз. Фақат ўзи учун яшайди биз фарзандлари гапирсанг сенларни хаққинг йўқ деб туриб олган, хўп хаққимиз бўлмаса, аваламбор ота ўз вазифасини адо этиш керакми? Мени ёшим хам уйланадиган ёшда мени уйлантириш ўрнига ўзи уйланмоқчи. У аёлни хозирда яшаб турган уйимизга олиб келаман деб хам ғалва хам қилябти. Онамга фақат ва фақат зулм қилябти. Лекин у топиб олган аёлни эри хам. Бор бирга яшайди улар. Дадам зино қилиб юрибти. Яна 5 махал намозхам ўқийди. Топиб олгани менга 4 тагача уйланиш мумкин дийди. Илтимос бу масалани ечишда ёрдам қилсангиз биз фарзандлар нима қилишимиз керак? Бу вазиятда биз аралашсак оқ қилса қилган оқи ўтадими? Онам бундай зулмда яшашга мажбур эмаску ахир?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўғилларни уйлантириб қўйиш отанинг зиммасидаги мажбурият эмас. Балоғатга етгач фарзандлар ўзлари ҳаракат қилишлари керак. Масалангизнинг қолган жиҳатларини ечиш учун эса сиз томондан сабр ва кечиримлиликдан бошқа чора билмаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat