Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. АсСаламу алайкум Устоз. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. “Фазоил-ул Қуръон” китобида ёзилишича ҳар қандай касалликка учраган одам Қуръоннинг Маъориж сурасини бир ҳафта давомида ҳар куни етти марта ўқиб тоза идишдаги сувга дам солиб, кейин ҳар куни ерталаб шу сувдан уч қултум ичса ИНШААЛЛОҲ шифо топади деб ёзилган екан. Мен шундай қилган едим. Лекин кейин тўғри қилдимми деб ўйлаб қолдим. У сув турибди. Устоз у сувни ичсам бўладими? Агар бўлмаса у сувни нима қилайин? Саволимда хатоликлар бўлса узр Устоз.