Ассалому алайкум! Хотиним жанжал қилиб кетаман деди, мен “кетсанг кетавер, агар кетсанг қайтиб келма” дедим. Кейин жўнаб кетди, шу пайт олдидан жияним чиқиб йўлдан уйга қайтариб олиб келди. Шундан бери яшамоқдамиз. Шунга талоқ тушадими?
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!