Ассаламу алайкум вр вбАллоҳим қилаётган ишларизни ажрини зиёда қилиб берсин.Устоз бир масалада яна сизга мурожат қилаяпман. Аввал айтганимдай мен қо'л телефонлар сотаман.Бир куни БИр илмли киши менга бир яҳшироқ тел олиб кел корай ёқса оламан дедилар.Мен эрталаб ишга кетаётганимда уларни олдиларига бордим ва битта телни ко'рсатдим у киши ко'рдиларда майли пешинг келганингда жавобини айтаман ё пулини ё о'зини бераман дедилар.Пешинга келганимда у киши телни қайтариб бердилар қарасам телнинг экранини ёриб қо'йибдилар кистасида турганда билмай босиб олиб синдириб қо'йибдилар устага тел қилсам 34 минг экан мен майли 30 минг беровиринг десам майли фақат кийинроқ бераман дедилар.Анча ваҳт о'тди қарзни со'расам эртага-эртага деб юровирдилар илмли кишилиги учун майли шаройити бо'лмаса кере деб юровирдим.Бир куни о'зимга ҳам зарур бо'лганда энди беринг о'зимга ҳам кере десам у киши брмиман шариятда то'лов ёқ дедилар ҳайрон қолиб бу нима деганиз десам У киши мен атай дилмадим агар атай синдириб ташласам то'лардим мен атай қилмадим дедилар.Мен омонат эдику сизга десам ёқ омонат бундақа бо'лмайди дедиларда бор истаган илмли инсондан со'ра мени ҳақлигимни айтади дедилар. Мени илмим ёқлигидан ва у кишини илмли эканлигидан индамай келовирдим ва сиздан со'рашга қарор қилдим Илтимос шу иши ислоҳ қилиб берсангиз бу ишда ким ҳақ?Агар у киши ҳақ бо'лса бориб узр со'рай агар мен ҳақ бо'лсам нима деб жавоб берай илм билан албатта.Ҳато ёзган бо'лсам олдиндан узр со'риман. Аллоҳим рози бо'лсин сиздан биздай илмсиз бандаларни ҳам ҳаққига дуо қилиб туринг илтимос Аллоҳим керакли илм олишимизни насиб қилсин. Аллоҳ роси бо'лсин....Ассаламу алайкум вр вб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу каби масалалар икки талашганнинг иштирокида ҳал қилинади.