Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом ва муктади

00:00 / 03.10.2007 | eski savollar | 3427
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари.Бир масалани ечиб берсангиз.Агар имом туртинчи охирги ракаатга утирмасдан бешинчи ракаатга турди,муктадиллар лукма бердию аммо имом кабул килмади.Шу холатга кандай иш тутиш керак булади? Каъдаи охир фарз амалидан хисобланади,имомга эргашлик вожиб.Муктади шу холатда салом бериб намоздан чикиши мумкинми ёки имомни кейтидан туриб 5 ва 6 ракатни укиш керакми? Шу холатда намоз бузилмайдими? Нима маслихат берасиз? Олдиндан рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бешинчи ракатга турган имом қайтиб ўтирмай, ўша бешинчи ракатнинг саждасини қилиши билан фарз намоз нафлга айланади. Фарзни қайтадан ўқиш керак бўлади.Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомки сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади. Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва аргар истаса олтинчи ракъатни қўшади. Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat