Ассалому алайкум! Бир танишимга бошқа бир у танимайдиган инсонни исмини айтмай, қилган нотўғри ишини гапирсам ғийбат қилган бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Гапиришдан мақсад бўлади. Ғийбат қилинаётган кишидан бошқалар зарар кўрмаслиги учун таништириб қўйиш ёки ҳаққи бўлса қандай қилиб ундириб олишга маслаҳат ва ислоҳ қилишни мақсад қилиш кабилар. Бундан бошқаси ғийбат. Валлоҳу аълам!