Ассалому алайкум! Бир масалада муаммо мени қийнаб келмоқда. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқишни бошладим, лекин ишим юзасидан намозларим қолиб кетяпти. Шунга ўз вақтида ўқишга харакат қилиб ишда ўқияпман, лекин онам ишингда намоз ўқима оиланг болангни ўйла, ишда намоз ўқисанг сени бўшатиб юборишади, кейин нима қиласан деб мени уришяптилар.
– Ва алайкум ассалом! Онангиз хато гапираяпди экан. Ризқни Аллоҳ беради. Валлоҳу аълам!