Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тугриқдан кейинги ҳайз

00:00 / 09.11.2011 | eski savollar | 2648
Ассалому алайкум. (бу хотинимнинг саволи)фарзанд тугилгандан кейин 40 кун оқ ранг курмагунча намоз бошламадим. сунг соатма соат ҳисоблаб 40 кун булгандан кейин гусул қилиб намозни бошладим ва яна 5 кун утиб яна қон курдим бу худди ҳайз қонидек эди яни туқ ранг ҳиди бор эди лекин покликнинг энг ками 15 кун булса деб ҳайрон булдим лекин бу ҳайзга ухшади бундан олдинги ҳомиламда ҳам 40 кунлик вақтимдан ропа роса 5 кун утиб ҳудди шундай булган эди ҳуллас бу сафар ҳам яна шундай булиб 5 кун давом этиб тугади, ана шу 5 кунда намоз уқимадим ва тугагач гусул олиб кейин уқишни давом эттирдим. мана энди уша 40 кун ундан 5 кун утиб яна 5 кун ҳайз булиб энди 9 кун утиб яна қон курдим. энди бунисига умуман бошим қотиб қолди қайси бири ҳайз эди деб ҳайронман намозни уқийми ё уқимай турайми деб. ислом.уз сайтидан кутубхона деган эрдан китоблар деган эрига кирдим кифоя китоб деган эрга босдим мундарижа бору лекин ичига кириб булмайди фақат китобни расми қуйилиб мундарижаси қуйилган ҳолос. ҳеч нима топо олмай сизга мурожат қиляпман бир кун булса ҳам номозим қолиб кетмасин деган умидда. сизни овора қилган булсам узур. жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллоҳ устозларингиздан, ота онангиздан ва сиздан рози булсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

мен сизга эҳтиёт чорасини ёздим. эҳтиётан ўша намозларни қарзини ўқиб қўйинг, дедим. бу кам учрайдиган ҳолат. гумонингиз ўша беш кун ҳайз эканлигига кучлироқ бўлса, ҳайз хисобланг. лекин кейингиси истиҳоза эканлиги аниқ, иншаоллоҳ. куни билан компютор олдида ўтиргандан кўра намозни кўпайтиринг. пок бўлган бўлсангиз, қабул иншаоллоҳ, ҳайз ҳолатида бўлган бўлсангиз, сиздан намоз соқит бўлган бўлади. Аллоҳ ҳаммамизни хато камчиликларимизни мағфират айласин.

Топ рейтинг www.uz Openstat