Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло: «Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз» (204-оят). Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръон тиловат қилинганда жим туриб қулоқ солиш вожиблиги ҳақида ҳукм чиқарган эканлар. Шунда ишлаётган вақтда Қуръон қўйиб эшитиш мумкин эмас деганими?
– Ва алайкум ассалом! У оят намоздаги киши ҳақида нозил бўлган. Яъни имом қироат қилганида муқтадий жим туриб эшитиши вожиб. Валлоҳу аълам!