Эҳсон ҳаммага ҳалол. Фақат ҳаром нарсалар, динда манъ қилинган ишлар бўлмаслиги шарт. Сиз айтган маросимлар диний кўрсатмаларда йўқ. Аммо ўзидан, оиласидан ва қарамоғидагилардан орттирган одам кўнгли тусаган вақтда бидъат ва хурофотлардан четлаб, ўтганларига савобини бағишлаш учун эҳсон қилиши мумкин.