Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёш болаларнинг сафда туришлари

08:27 / 09.01.2020 | Bahriddin | 1998

Ассалому алайкум! Нотўғри тушунган бўлсам мени кечиргайсиз? Имом ёш болалар охирда алоҳида сафда турсин, бўлмаса сафда турганларга макруҳ бўлади диганлари учун, сайтингиздан шунга ўхшаш саволларни излаб кўрдим. Ҳайрон қолганим шуки, манимча бир бирига ғирт тескари 2 хил жавоб олдим. Бир хил жавобларда ундай ҳадис йўқ дейилган, болаларнинг кўп бўлсаям катталар орасига киритилиши жоиз дейилган. Яна бошқаларида болалар биттадан кўп бўлса, юқоридаги имомнинг гапларини тасдиқлаганлар, ҳадислар бн. Сизни ортиқча вақтингизни олганим учун узр! 8 яшар ақли тўкис (Алҳамдулиллаҳ) болам билан масжидга бориш ниятим бор. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади? Аллоҳ Сизлардан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масжидларда мутавалли ёки шу каби масжид ишларини олиб борувчилар миясига ёш бола сафнинг охирида туриши шарт, мабодо орага кириб қолса орқадагиларнинг намози бузилади деган эътиқодда эканлар. Бу мутлақо хато, жуда борса макруҳ бўлади дейилади. Ўша сиз айтган сайтдаги тасдиқлаган ҳадисларни бизга линкини жўнатинг. Яна бир нарса сиз шарт деган сўз билан афзал деган сўзни ажратиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat