Ассалому алайкум! Мен бир инсондан 18 милион сўм миқдорида қарздор бўлиб қолганман. Шу қарзимни кредит орқали тўламоқчиман, кредитни бировнинг номига олиб, яна 2 киши кафил бўлгани ҳолда бошқа бировнинг дўконига банк ҳисоб рақамидан ўтказиб, дўкондан маълум фоиз ҳисобига нақдлаштирган ҳолда қарзимдан қутилмоқчиман. Шундай қилишим жоизми ёки кредит олишнинг бошқа бирор шаръий йўли борми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ботқоқнинг янада чуқурроқ жойига тушишга ҳаракат қилаяпсиз экан. Бор бутингизни сотиб бўлса ҳам фоизга пул олмасдан қарзингизни тўланг. Валлоҳу аълам!