Ассалому алайкум! Мен бир ой ичида керакли иш кунимни ишлаб бермаганман, лекин менга ходимлар бўлими тўлиқ ой хисобида ишлаган деб ойлигим тўлиқ ойники хисоблаб берилди. Шунга пулни ортиқчасини қайтараман десам ходимлар бўлими нотўғри ишлагани учун гап эшитади ёки бошқа бир жазо олишлари мумкин. Бу ортиқча пулни хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Сиз қўшимча кунларда ишлаб беринг. Валлоҳу аълам!