Ассалому алайкум! Намозни ўргатувчи китобларда витр намозида қунут дуосидан олдин қулоқ қоқилади деб ёзилган. Бу холат эркакка хам аёлга хам тегишлими? Яни хеч бир китобда аёл бошқа харакатни бажаради дейилмаган. Аёллар хам қулоқ қоқишадими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, аёлга ҳам тегишли. Фақат улар елка баробарича қўл кўтаради. Валлоҳу аълам!