- Сиз учун биринчи шахс эрингиз. У кишининг розилиги билан қилинг ҳар бир ишни. Жумладан, онангизга бирор нарса беришни ҳам. Бу ҳақиқатни онангизга ҳам тушинтиринг. Сиздан эшитишни истамасалар, бошқа гапи ўтадиганлар айтишсин.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:«Одамларнинг қай бирининг аёл кишида ҳаққи энг улуғ?» – деб сўрадим.«Эрининг», – дедилар».«Одамларнинг қай бирининг эр кишида ҳаққи энг улуғ?» – дедим.«Онасининг», – дедилар».Насаий ривоят қилган.