Ассалому алайкум! Оила қураётган йигит қизга маҳр беришлиги тўғрисида эшитганмиз. Қиз бола учун қилинадиган узук сирғаларни маҳр ўрнида деб айтиб бериш мумкинми? Бу маҳр ўрнига ўтадими ёки алоҳида яна бироз миқдорда пул бериш лозим бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳр деб берсангиз маҳр ўрнида ўтади. Валлоҳу аълам!