- Ва алайкум ассалом! Сиз ишни ўз эшигидан кирмабсиз. Отага исмингизни ўзгатришини айтишни ҳам ўзгаларга эҳсон қилишни ҳам ҳожати йўқ эди. Аксинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга куня(таҳаллус) қўйганларидек, сиз отангизга “Абу Бакр динимизда жуда етук зот бўлган эканлар” деб мақтаб мақтаб “Дада бундан буён мени Абу Бакр деб ҳам чақиринглар” дейиш кифоя қилар эди. Муроса фанини ҳам ўрганиш керак. Шунда сих ҳам кабоб ҳам куймайди. Валлоҳу аълам!