Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом дини тарихи

15:42 / 21.02.2020 | 1389

Ассалому алайкум! 124.000 пайғамбар Аллоҳнинг дини яъни Ислом динига даъват қилганми? Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ҳам Ислом дини бўлганми ва унга даъват қилишганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одам алайҳиссаломдан буён ҳамма пайғамбарнинг дини битта, яъни Ислом дини бўлган. Уларнинг шариатлари, яъни уларга юборилган ҳукмлар бошқа-бошқа бўлган. Масалан Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари орасида ака-сингил бир бирларига никоҳланишлари жоиз бўлган. Чунки ака-сингилдан бошқа келин-куёв бўладиган номзод бўлмаган ва ҳоказо. Кейинчалик баъзи пайғамбарларнинг умматлари Ислом динини бузиб ташлагач, ўша бузилган динга бузганларни дини деб яҳудийлик ёки насронийлик дини номи берилган. Токи бошқалар у динларни ҳозирда ҳам ҳақиқий Ислом дини деб тушунмаслилари учун. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat