Ваалайкум ассалом! Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигидаги мусулмон фотиҳлар Самарқандга аввал у ернинг аҳолисига Исломга кириш, аҳднома тузиш ёки уруш қилишдан бирортасини танлашни таклиф қилмай, Ислом қоидасини бузган ҳолларида тўғридан-тўғри кириб олдилар. Ерли аҳоли бу иш Ислом қоидасига хилоф эканлигини англаб етганидан кейин халифага шикоят хати юбордилар. Халифа бу ишни кўриб чиқишни қозига оширди. Қози Қутайба ва унинг одамлари Самарқандни ташлаб чиқишлари лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Бу дунё тарихида ғолиб халқ қозисининг мағлуб халқ фойдасига чиқарган биринчи ҳукм эди. Қутайба аскарлари билан самарқандликларга узр айтиб чиқиб кетди. Буни кўрган Самрақанд аҳолиси Исломга кирди. Валлоҳу аълам. Алий розияллоҳу анҳу Афғонистонгача етиб келмаганлар. Валлоҳу аълам!