Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онага оқ бўлиш ёки талоқ бериш

19:13 / 23.02.2020 | Muhammad | 2197

Ассалому алайкум! Бир танишим ота онасига билдирмасдан 2-хотин олди. Орадан вақт ўтгач ота онаси билиб қолиб 2-хотинига жавобини беришини айтишди. Ўғиллари эса йўқ буни суннатлигини агар талоқ берса бутун арш ларзага келишини айтди. Биласизки ҳозирги кунда кўпхотинлик қонун доирасида никоҳ ўқиган домлани жинойи жавобгарликка тортилиши ҳақида қонун кучга кирган ва бу ўзбекчилик орасида уятга ҳам киради. Бу ҳақида танишлари хабардор бўлгани сари ота онаси яна бир уни жавобини беришини айтишди. Ўғиллари яна рад жавоб айтди. Ота она фарзандини оқ қилишди. Бутун арш ларзага келиши билан ота онага оқ бўлиш қайси бири тўғри? Ота онани бу масаладаги оқ қилдим деганлари билан фарзандлари оқ бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу билан фарзанд оқ бўлмайди. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтишимиз керакки, иккинчи учинчига уйланаётганлар суннатлиги учун деган гапни гапирмасинлар. Балки биринчи уйланаётганларга уйланиш вожиб, суннати муаккада, гоҳида ҳаром ва макруҳ бўлганидек баъзи бир кишиларга иккинчи ёки учинчисига уйланиш ҳам шу даражада бўлади. Афсус ўзи ижарада туриб 2-3-га уйланганлар ҳам учрамоқда. Шунингдек ҳамма томондан имкониятга эга бўлатуриб 2-3-аёлларга шаръий йўл билан уйланиш ўрнига зино қилиб юрганлар ҳам жуда кўп. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat