Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам форс одамлари яъни форсийлар хақида ҳам бирор бир маълумот айтганмилар?
Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ كَانَ الدِّينُ عِنْدَ الثُّرَيَّا لَذَهَبَ بِهِ رَجُلٌ مِنْ فَارِسَ - أَوْ قَالَ مِنْ أَبْنَاءِ فَارِسَ حَتَّى يَتَنَاوَلَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар дин сурайёда (юлдузда) бўлса ҳам, Форсдан бир киши уни олиб кетади (ёки Форс болаларидан бири унга етади)», дедилар». Муслим ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!