Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вабодан ўлган инсонни ёқиш

14:49 / 07.03.2020 | Ilhomjon | 2484

Ассалому алайкум! Биласизлар ҳозирда Корея давлатида вабо тарқаган. Мен шу давлатдаман, алҳамдуллиллаҳ бу касалликдан заррача ҳам қўрққаним йўқ. Бу касалликга чалинган инсонларнинг бир қисми ўляпти. Бу корейслар майтларни ёқиб юборишади. Агар мусулмон инсон шу касалликга чалиниб ўлса майитни эгаларига бермасдан ёқиб юборишлари мумкин. Негаки майтнинг танасида шу касаллик сақланиб қолиши, агар майтни эгаларига қайтариб беришса бошқа инсонларга ҳам юқтириши мумкин. Лекин ҳали бундай ҳолат мусулмонларда қайт этилгани йўқ. Агар шу ҳолат менда бўлса, мен вафот этадигон бўлсам менинг танамни юртимга жўнатишмасдан ёқиб юборишларига рози бўлсам бўладими? Менга юққан касаллик юртимга, оиламга зиён етқизишидан қўрқаман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало Аллоҳга таваккал қилинг, асло тушкунликка тушманг. Аллоҳ таоло меҳрибон Зот. Мусулмонларни сиз айтган ҳолатга солиб қўймайди. Таҳорат ва намозда мустаҳкам бўлган кишиларга бу касаллик ин шаа Аллоҳ юқмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat