Ассалому Алайкум Менинг талоқ масаласида саволим бор ва олдиндан жавоб учун раҳмат айтаман.Менинг битта қўшним бор у асл турмуши оиласи ва қизини қайнонага ташлаган ҳолда эридан талоқ олмасдан туриб қўшни ҳонодонда ижарага туради , эрим эплай олмайди мани боқолмайди деб нолинади ва эри талоқ қўймасдан кўп танишлар орттирган яқинда бир болага дугоналари гувоҳлигида никоҳдан ўтишди ва уни эри деб биляпти, уни айтишича эри билан 3 ойдан ортиқ бирга бўлмаса ўз ўзидан талоқ тушармиш шу тўғрими? Ваҳоланки уни эри қайнона қайнотаси бундан беҳабар ва эл-юрт олдида ҳам ажрашишмаган .Бу ҳолатда ким қандай йўл тутгани тўғрироқ ? Унинг ҳозирдаги янги турмуши ҳақиқий ҳисобланадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу мутлақо нотўғри. Эри билан уч йил ёки уч аср яшамаса ҳам ўз-ўзидан талоқ тушмайди. Агар сиз айтган ишни қилган бўлса, катта гуноҳ бўлади.