Ассалому алайкум! Бир инсон бизнес қилса ўзи ишлаб чиқарса ва четтан кирадиган махсулотларни монополя қилиб қўйса, уни натижасида чет эл масулотларини нархи ошиб кетса, мақсад ўша ишлаб чиқарувчини махсулоти яхши сотилиши. Соволим шундей монополя қилиш тўғрими? Нима учун инсонлар ўзи ёқтирган нарсасини нархи қиммат бўлиши керак? Ушбу ишлаб чиқарувчини махсулоти арзон ва тез сотилиши учун?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда сунъий нархни ошириш ҳаром амал ҳисобланади. Бу ерда бошқа сотувчиларга зулм қилгандан кўра халққа қилган зулми оғирроқ бўлади. Одатда бундай ишлар эгалари бир гуриллаб кейин мисли кўрилмаган хорликка дучор бўлишади. Охиратда азоб эса унданда оғир бўлади. Валлоҳу аълам!