Ассалому алайкум, қадрли устоз. Биз ҳозирда Г'арб давлатларининг биридамиз. Яшаб турган жойимизда Жума намози асосан Моликий ва Шофеий мазхаблари буйича уқилади. Аср намозини жамоат билан Ҳанафий мазҳабига кура вақти кирмаган булсада, қолган сунний мазҳабдагиларга қушилиб уқиш мумкин эканлигини сиз устозимизнинг берган жавобларингиздан биламиз. Лекин биз турган жойдаги ҳолат озгина бизни о'йлантирмоқда. Ҳанафий мазҳаби буйича аср вақти 2:05 да киради, қолган мазҳабларга кура 1:45 да киради. Бу ерда жамоат Жума намозининг фарзини 1:40 да уқиб тугатиб, 1:45 да аср намозига Азон айтилади ва ушбу намоз уқилади. Биз мана шу 1:40 ва 1:45 оралиг'ида Жума намозининг қолган то'рт ракат суннатини уқиб оламиз. Шуундай ҳолатда ушбу жамоатга қушилиб Аср намозини уқиш бизни уйлантириб қуймоқда. Икки намозни жам қилиб уқишга ҳаракат қилишга ухшаб қолмаяптимикан. Устоз, айтинг, бу ҳолатда нима қилайлик, аср намозига қушилмай кейинроқ узимиз уқийликми?Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ қилаётган ишларингизни самарали ва баракотли қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳа, Жумани охирги вақтида ўқиб, Асрни бошқа мазҳаблар бўйича аввалги вақтида ўқиш бор.