Ассалому алайкум! Бир видеода кўриб қолдим, унда айтилишича пайғамбаримиз соллаллоҳи алайҳи васалламдан ҳадис бор "ким фарзанди ўғил туғилишини хоҳласа унда аёлини қорнига қўлини қўйиб агар бу фарзанд ўғил бўлса унга Муҳаммад исмини қўяман деса унга Аллоҳ ўғил фарзанд беради" деган маънодеги ҳадис экан, лекин видеода ривоят қилган саҳоба ҳам ровий ҳам келтирилмаган. Шунга шубҳа туғилиб сўрамоқдаман. Агар бор бўлса Худо хоҳласа ман 1-ўғлимни Абдуллоҳ, 2-Абдуроҳман, 3-Муҳаммад Юсуф 4-Муҳаммад Содиқ қўймоқчи эдим ёки аввал пайғамбаримиз соллаллоҳи алайҳи васалламни исмларини ният қилиб кейин қолганини ният қилайми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Кимлардир тажриба қилган гап бор холос. Валлоҳу аълам!