Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ечиниш гуноҳ бўладими

19:53 / 08.06.2021 | Muhammadali | 2947

Ассалому алайкум! Зиё.уз сайтидан кўриб қолдим эр хотин бирга бўлган пайтларида ечиниб яъни яланғоч холларида қўшилса гуноҳ бўлмайдими деган саволга улар эр хотини билан кийимларини ечмай қўшилиши маъқул эмас. Зеро, бу ҳолда истаганидек тўла лаззат ололмайди. Эр-хотиннинг иккиси ҳам қўшилишдан олдин тўла ечинса, яхши бўлади. Чунки улар бир-бирларининг ҳамма аъзоларига, жумладан, жинсий аъзоларига ҳам қарашлари мумкин. Бунда гуноҳ йўқ. Шундай деб жавоб берганлар. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Устига чойшаб ташлаб олсин.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إذا أتى أحدُكم أهله فليستتر , فإنه إذا لم يستتر استحيت الملائكة فخرجت , فإذا كان بينهما ولد كان للشيطان فيه نصيب  .رواه الطبراني في " المعجم الأوسط 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангиз аҳлига яқинлик қилганида тўсиниб олсин. Чунки тўсинмаса фаришталар ҳаё қилиб чиқиб кетишади. Агар ораларида фарзанд пайдо бўлса, унда шайтоннинг насибаси бўлади” дедилар. Табароний ривояти. 

عن أبي أمامة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إذا أتى أحدكم أهله فليستر عليه وعلى أهله , ولا يتعريان تعري الحمير. رواه الطبراني  

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангиз аҳлига яқинлик қилганида ўзини ва аёлининг устини ёпсин. Эшакнинг яланғоч бўлгани каби яланғоч бўлиб олишмасин” дедилар. Табароний ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat