Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хўжайинимни зинодан қайтариш йўли

20:40 / 19.07.2021 | Sulhiya | 1941

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 6 йил бўлди. Хўжайиним мени ёқтириб 4 йил кузатиб 2 йил тинмасдан совчи жўнатиб уйланганлар. Алхамдулиллох 2 нафар фарзандларимиз бор. Хўжайиним Бақара сурасидан бошқа барча сураларни ёддан биладилар. Доимо зикр қилиб юрадилар. Битта камчиликлари бор зино қиладилар бир бир. Доимо билиб қоламан ўзим хохламаган холда. Ўтириб шу хақида гаплашиб олай ўзлари билан десам жанжал қилиб нарса синдиришга тушадилар. Никохимиз 1та. Бошқа никохлари йўқ. Ота-оналарини хам гапига кирмайдилар. Лекин охирги пайтлар хаммасини фақат ичимга ютиб йиғлаб намозларимда инсоф сўрайман уларга ва ўзимга сабр сўрайман. Улар 5 вақт намоз ўқиб, доимо тавба айтадилар. Ва ўйлидиларки тавба қилсалар Аллоҳ карами кенг зот-кечириб юборади хар сафар зиноларини. Лекин менга қийин гинекологик жихатдан доимо бир нима касал юқтириб оламан хўжайинимдан. Яна даволанаман яна кейин у бу қиз билан зино қилиб келадилар. Қандай қилиб уларни бу йўлдан қайтариш мумкин? Албатта дуодаман доимо-лекин жуда чарчадим бунақа қилишларидан. Ойиларига бўлди бошқа ундай қилмайман дейдиларда яна давом эттирадилар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зино қарз бўлиб, зино қилган бир кун келиб бу қарзни ўзининг оиласида аёллар билан тўлашга тўғри келади. Шунчалик ҳаром қиладиган даражада бўлса уни ўрнига ўша аёлни никоҳига олсин. Шунда ҳеч бўлмаса зинони олди олинади. Зинони гуноҳини билиб туриб, бепарволарча қилинаверса, охири куфрга олиб бориш хавфи бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat