Ассалому алайкум! Аллоҳ сизларни мукофотласин. Сизлардан яна билмаганларимни сўрамоқдаман. 5 ёшли фарзандимни намоз ўрганиши учун ўзим намоз ўқиётганимда ёнимга жойнамоз солиб тургизаман ва у ҳам ўрганиши учун овозимни сал баландроқ қилиб намозни адо этаман. Фарзандим ҳам мени орқамдан барча қилганларимни қайтаради. Қўлларини эркаклар ҳаракати бўйича ўзим билганимча китобдан қараб тўғрилайман. Шундай қилсам фарзандим учун яхши бўладими? Ва ўзимни намозим хато бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шу ўргатиш ишини нафл ўқиб қилинг. Фарзларини эса ундай қилманг. Валлоҳу аълам!