Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

бузулиш арафасидаги оила ҳақида маслаҳатингизга муҳтожман

09:35 / 08.11.2013 | Fotimaxon | 2919
ҳурматли шайҳ ҳазратлари! Оллоҳ умрингизни узоқ, мартабангизни улуғ, илмингизни янада зиёда айласин. Лоҳим роббим сизни ўз паноҳида асрасин. Устоз менинг саволим қуйдагича бу мен учун ва менинг яқин дугонам учун жуда- жуда муҳимдир. Мени ёшликдан бирга усган бир дуганамнинг оиласи бузилиш арафасидадир. Бузилишига сабаб турмуш ўртоғи бошқа аёл билан учрасиб юришидир. Яни ерининг гапи бўйича у аёл билан никоҳланган екан. Аммо дуганам буни ҳеч ҳазм қила олмаяпти. Дугонам ҳар сафар ажрашаман булди бошқа бу бн яшамайман деб менга айтади. Мен булса унга оилани сақлаб қолиш кераклигини борадиган жойи ёъқлигини фарзандлари катта булаётганини бир икки йилдан сўнг тўй қилишини шундай пайтларда суянчиғи ери булишини ҳаммасига сабр қилишини тушунтириб турибман мени гапларимга қулоқ солиб майлин дейдида яна бирон бир можаро чиқиб қолса яна ажрашаман деб туриб олади. Кейин мен яна ўзимни насиҳатларимни бераман майли хозир ерин ёшлик қилаётгандир бир кун келиб яхши булиб қолади ҳаммаси унут бўлади сабр қил дейман. Мана кеча ҳам қўнғироқ қилиб булди бумиди деб туриб олди. Мен яна нима булди деб сурадим у булса ерини телефонига қўнғироқ булганида олиб жавоб берибди шу вақтда нариги аёлдан хат келибди телефонига хатда у аёл буни еринига севги изҳорларини ва қачон келишини сурабди кейин дугонам бошқа ҳатларни ва ери у аёлга ёзган ҳатларини очиб ўқибди хатларнинг бирида ери дугонам бн булган шарий суҳбатларини ёзибди бу нарсага дугонам чидай олмаяпман деб менга қунғироқ қилиб ер ҳотин орасидаги шарий суҳбатни бировларга айтиб бўладими деб сўраб ҳафа булди бунда хам мен дугонамни уришдим нима учун телефонини текширасан деб ва агар ростанам никоҳига олган бўлса бунга рози булиб сабр қилиб у аёл бн яхши муомалада бул деб айтдим лекин бунга дугонам кўнмаяпти у аёл агар муслима аёл булганида еди кўнардим дейди у аёл ўзи ичадиган чекадиган иккита бўйига етган қизи бор ўзи квартирант бўлиб яшайди доим мени еримга ёмонлайди деб йиғлади дугонам. Мен сабр қил деб юпатаман ўртада учта фарзандлиги бор дугонамни ота онаси оламдан ўтишган синглиси бн укасини ўзи узатиб ўйлантирган мендан бошқа маслаҳат оладигани ёъқ қариндошларига овоза қилгиси ёъқ ҳаммага хаётини яхши кечаётгандек курсатади фақат менга дардини айтиб маслаҳат олади ҳуллас хозир фақат мени гапим бн оиласини ушлаб турибди мен ва оилам ибодатда булганимиз учун мендан маслаҳат олиб айтганларимга кунади. Дугонамни кўп даъват қилдим бошинга тушаётган ҳамма кулфатлар беибодатлигиндандир намоз ўқи ҳаммаси иншаоллоҳ яҳши бўлади дедим мана хозир алҳамдулиллаҳ намоз ўқишни бошлади бундан жуда ҳурсанд булдим. Мен сўрамоқчи бўлган нарса мен дугонамга тўғри маслаҳат беряпманми ёки унга зулм қилиб қўйяпманми у доим мендан нима қили тўйиб кетдим деб сўрайди охири бошим қотиб қолди нима деб айтишга. Уйида куп ҳолларда жанжал булиб турибди устоз маслаҳат беринг нима қилайлик бошимз ҳайрон ери ота онасини ҳам айтганига кирмаяпти у аёлдан кечмиман дейди агар ҳоҳласен сени ҳам қийнаб қўйдим сен ҳам бошқа биров бн юр дебди дугонамга. Мен шунда гам дугонамни сабрли бўлишга чақираверайми маслаҳат беринг илтимос. Оллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин. Динимизга роббим нусрат берсин. Дуо қилинг устоз илтимос, дуоларингизга муҳтожмиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз жуда ҳам тўғри иш қилмоқдасиз. Сизга ташаккур! Дугонанингизни ибодатга чорлаганингиз ҳаммасида яхшию шу ишни давом эттираверинг. Эр ҳам тузалиб қолар инша Аллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat