Ассалому алайкум! Мен вақтинчалик Нукусда яшаяпман, талабаман бизда дарс 13:00да бошланади, бу ерда жума намозини ва пешин намозини 13:30да ўқишар экан, лекин тақвимда эса пешин-13:00 қилиб белгиланган экан. Жумага ҳар ҳафта бир бахоналар қилиб 1соатга рухсат сўраяпман лекин ҳар куни рухсат сўрашни бирон жойга боришни иложи йўқ, институтни ўзида намоз ўқишни ҳам иложи йўқ, тўғрисини айтиб вазиятни тушунтирай десам биронта тўғри тушунадиган домла ҳам ёқ, шунинг учун пешинни ўқий олмаяпман, квартирамдан институтгача 10минутлик ёл бор. Агар дарсга озгина кеч қолсам ҳам домлалар уришиб беришади,имтиҳонларда семестрларда қийнаб қўйишади. Тик туриб индамай ўқиймиз десак кимдир кўриб қолса уришиб беради. Пешинни 12:50да ўқиш мумкин бўлса шуни иложини қилар эдим, бунга рухсат борми? Ҳозирги кунда энг эртаси нечада ўқисам бўлади? Мен нима қилай? Йўл кўрсатинглар пешин намозимни анчадан бера қазо қилиб ўқияпман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз бировга тушунтиришга овора бўлманг. Аср вақти киргунча тўрт ракъат фарзини ўзини бўлса ҳам ўқишга бемалол имконият бўлади. Ҳеч ким ўтмайдиган чекка жойлар ҳамма ишхона ва ўқишларда ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!