Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволлар

00:00 / 07.02.2012 | eski savollar | 2247
Ассалому алайкум.1. Баъзи машхур қориларнинг қироатларини кузатганимизда қироат вақтида қўллари билан қулоқларини ёпадилар. Бунинг сабаби нима?2. Қуръон тиловоти учун овозни яхшилаш ва ёқимли қилиш учун қандай тавсиялар берилади?3. Бамдод ва аср намозидан кейинги вақтларда сажда ояти тиловат қилинса, сажда қилиш керакми? 4. Фотиҳа сурасида "Иҳдина" ни баъзи қорилар "Эҳдина" кўриниша ўқишлари қулоғимга чалинган. Ҳафс ривоятида бу калима қандай ўқилади.Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.1. Қироат вақтида қўлни кўтариш овозни жаранглатишга, узоққа етказишга, қорига ўз овозини тиниқ эшиттиришга, кўкрак қафасини кенг туришишга ва шу каби овозга доир манфаатларга хизмат қилади. Бу худди озон вақтида қўлни кўтаришдек гап.2. Овозни яхшилаш учун овозни созлаш бўйича мутухассислардан маслаҳат олиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, кишининг ўз овозига монанд овозда ўқийдиган қорилар билан машғулот қилиши ҳам овозни тарбиялашда ёрдам беради. Ҳар бир инсоннинг овози ўзига хос бўлади ва қайсидир даражада имкониятларга эга бўлади. Биргаликда машғулот қилинмоқчи бўлган қори овозидаги ана шу жиҳатларга эътибор бериш лозим.Овознинг сифати асосан унинг йўналиш даражасига боғлиқ. Бурундан чиқққан овоз хунук, ёқимсиз бўлади. Бу ҳолатда ўқиш димоғда ўқишдир. Товуш фақат қаттиқ танглайдан чиққанда, яъни товуш пайчаларидан кўра танглайнинг иштироки фаоллашиб кетганда рангсиз «оқ товуш», яъни шанғиллаган товуш ҳосил бўлади. Бу турдаги овоз чидамсиз, сифатсиз ва зерикарли овоз ҳисобланади. Юмшоқ танглайдан чиқиб, қаттиқ танглайга тегиб ўтган товуш жарангдор, ёқимли саналиб, бунда товуш пайчаларининг ҳаракати эркин, фаол бўлади. Мана шу тўғри ва чидамли овоздир.Демак, тўғри товушнинг вужудга келиши учун овозни товуш пайчаларида керагича тўла ҳосил қилиб олиб, сўнг юмшоқ танглайга йўналтириш лозим. Бунинг учун овозни бироз дўриллатиб, йўғонроқ чиқаришга ҳаракат қилинади. Бундай машғулот тонгда, уйқудан уйғонганда бажарилса, янада фойдалидир.Соф овоз соҳиби бўлишни орзу қилган кишилар товуш йўлларини шамоллашдан сақлашлари лозим. Томоқ яллиғланиб турганида уни кўп ишлатиш овоз бойламларининг уриниб, шикастланиб қолишига олиб келади. Овозни нотўғри баландликда, ортиқча куч билан ишлатиш ҳам овоз мускулларининг ўзига хос бўлмаган ҳолатда ишлашига сабаб бўлади.Овозни бузадиган ҳолатлардан яна бири, уни ғайритабиий ишлатишдир. Масалан, асли йўғон бўлган овозни мажбурлаб, беўхшов ингичкалатиш ёки аслида унчалик баланд бўлмаган овозни кўтараман деб, ноўрин бақириш ана шундай нотўғри тасарруфлардандир.Ёш болалар ва ўсмир ёшдагиларга кўп ва қаттиқ бақиришдан сақланишлари, овозларини жиддий эҳтиёт қилишлари тавсия этилади. Чунки уларнинг товуш ҳосил қилиш аъзолари нозик ва ҳали етилмаган бўлади. 3. Намоз ўқиш макруҳ саналган учта вақтда тиловат саждасини қилиш ҳам мумкин эмас, ўша вақтларда сажда оятини ўқиган ёки тинглаган киши макруҳ вақт ўтиб кетгандан кейин саждани қилиб олади. 4. Фотиҳа сурасидаги "Иҳдина" калимаси барча қироатларда "и" билан ўқилади, зотан, араб тилида аслида "э" товуши йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat