Ассалому алайкум! Қиёматда мусулмон банданинг қилган гуноҳлари сарҳисоб қилинганда, унинг дунё ҳаётидаги барча қилган гуноҳларидан сўраладими? Аниқроғи, агар банда бу дунёда қилган гуноҳи учун тавба қилиб Аллоҳдан мағфират сўраган бўлса, уни гуноҳи бу дунёда кечирилган бўлса ҳам қиёмат куни шу гуноҳи учун ҳам ҳисоб берадими?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ кечирган бўлса қиёматда шарманда қилмайди. Тавбасини ҳақиқий бўлишига ҳаракат қилса бўлди. Валлоҳу аълам!