Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ШАРИАТ БЎЙИЧА КИМЛАР КОФИРЛИККА ЎТИБ ҚОЛАДИЛАР?

00:00 / 02.10.2009 | eski savollar | 4639

Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари! Аллоҳ сиздек олимларни бизга рўбарў қилгани учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Сиздек олимлардан истаган саволимизни сўраш бахтини бергани учун шукрлар бўлсин. Сиз ва сиз каби олим инсонларга, аҳли-оилаларингизга Аллоҳ тинчлик-ҳотиржамлик ва барака ато этсин. Сизлар орқали илмимиз ошияпти, бунинг учун сизларга Аллоҳнинг беҳисоб ажру мукофотлари ёғилсин. Ҳурматли устоз, устоз деб мурожаат этишга изн беринг қуйидаги савол билан мурожаат этайин. Шариатимиз ҳукми билан кимлар диндан чиқиб кофир бўладилар? масалан намоз ўқимай, сигаретни-ҳаромлигига фатво берилганини билсада уни бемалол чекиб юрган одам, аммо рўза тутса у одамни ҳукми қанақа? У кофир бўлиб қолмайдими? Ширкка келсак, Ўзбекистоннинг чекка вилоятлари туманларида мушкулкушодлар қилиб юрган оилалар талайгина, улар ҳам ширк қилганликлари учун кофир ҳукмига ўтиб қолишадими? 2 савол: Агар келин бенамоз оилага келин бўлиб тушган бўлса, у оилада на эр на ота она ва на қариндош уруғ намоз ўқишмаса, келин уларга намоз ўқинглар деб Аллоҳни буюрганларини айтиб турса-ю, бунга эр қаршилик кўрсатса, яъни сиз келинсиз катталарга ақл ўргатманг обрўйизни тушурманг сизни ёмон кўриб қолишади деб унинг даъватига қаршилик кўрсатса келин нима қилиши керак? Даъват қилишдан тўхташи керакми эрни айтганини қилиб? Бу пайтда эрни гапига итоат қилиш жоизми? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бу каби масалалар “Сунний ақийдалар” китобида ёзилган. Ўша китобни ўқисангиз, бу ва бунга ўхшаш бошқа саволларга ҳам жавоб топасиз, иншааллоҳ.2. Агар шу саволда сифати келганга ўхшаш оилаларга келин бериш шариатга тўғри келадими ёки йўқми деган саволни ўртага қўйиш керак. Бундай ҳолатга тушиб қолган келин сабр қилиши ва қўлидан келганича даҳватини давом эттиришидан умид қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat