Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирноқда хина ва буёқ

15:42 / 02.04.2020 | Umida | 1154

Ассалому алайкум! Мен танийдган аёл хижобда, 5вақт намоздалекин у аёл тирноқларини оз миқдорда бўлса хам ўстириб юради. Жуда кўп кўраман айниқса фотиха учун қўлини дуога очганда жуда сезилади ва яна бир одати бор соч бўяладиган хинада тирноқларини бўяйдилар ва ялтираб туриши учун устидан ёғ суртиб оладилар(ранги тим қора чиқади билмаган одам лак деб ўйлайди)Шу ишлари жоизми намоз ва тахоратлари ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат ёки ғуслда тирноқларининг остига сув етса бўлди. Фосиқа аёлларга ўхшаб қолмаслиги ҳам керак. Ҳина қўйишга келсак эркак киши билан аёл кишининг қўли фарқ қилиб туриши керак. 

وَ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَوْمَتِ امْرَأَةٌ مِنْ وَرَاءِ سِتْرٍ بِيَدِهَا كِتَابٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَبَضَ يَدَهُ، فَقَالَ: مَا أَدْرِي أَيَدُ رَجُلٍ أَمْ يَدُ امْرَأَةٍ؟ قَالَتْ: بَلْ يَدُ امْرَأَةٍ، قَالَ: لَوْ كُنْتِ امْرَأَةً لَغَيَّرْتِ أَظْفَارَكِ بِالْحِنَّاءِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл парда ортидан қўли ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб узатди. Бас, у зот қўлларини тортдилар ва:
«Билмадим, бу эркакнинг қўлими, аёлнинг қўлими?» дедилар.
«Аёлнинг қўли», деди у.
«Аёл бўлсанг, тирноқларингга ҳинно қўйиб олсанг бўлмасмиди», дедилар у зот».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Яққол кўриниб турибдики, Исломда аёл кишиларнинг ўзларига қарашларига, гўзаллик ва латофатларини турли йўллар билан сақлаш, парвариш қилишларига катта эътибор берилган. Ҳаддан ошмай, меъёрида пардоз ишларининг ўрнига қўйилиши тарғиб қилинган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat