Ассалому алайкум! “Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар.Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор”. Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Ушбу ҳадисдаги “тўшакларингизни бостирмаслик” жумласи маъноси нима?
– Ва алайкум ассалом! Эркаклари ёқтирмайдиган инсонни уйга киритмаслик. Валлоҳу аълам!